Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шарқий Туркистонда вазият ўзгаряптими?..

1123

Хитой ҳукумати Уйғур-Синьцзян мухториятида (Шарқий Туркистон, Шинжон) уйғурларга қарши репрессив сиёсатини юмшата бошлади, дея хабар беради “Ассошиэйтед Пресс”.

Минтақага борган агентлик мухбирининг айтишича, Пекин Шинжонни "экзотик сайёҳлик маркази"га айлантирган. Расмий биноларни ўраб олган тиканли симлар ғойиб бўлган, мактаб ўқувчиларининг ҳарбий кийимда юриши бекор қилинган. 

Аҳоли пунктларида энди ҳарбий постлар кўринмаяпти, Хитой армиясининг ҳарбий техникаси шаҳарлар кўчаларида юрмаяпти. Бундан ташқари, кузатув камералари сони сезиларли даражада камайган, шунингдек, уйғурларга бўш вақтларида кўнгилхушлик қилишга рухсат берилган. 

Бироқ, мухбирга кўра, "минтақада репрессия муҳити ҳали ҳам сезилмоқда". Хусусан, уйғурлар ҳанузгача Хитой хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан кузатилмоқда. Маҳаллий аҳоли чет элликлар билан гаплашмасликка ҳаракат қилади. Аҳоли ҳалигача ўз ҳудудидан Хитойнинг бошқа ҳудудига бориш учун рухсатнома олишга қийналади, чет элга чиқиш рухсатномасини олиш эса ундан-да қийин. 

Хабарда айтилишича, Уйғур-Синьцзян мухториятидаги сайёҳлик сиёсати кўпроқ "уйғур маданиятини музейлаштириш"ни эслатади. Бу ерда баъзи масжидлар кафе ва жамоат ҳожатхоналарига айлантирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Шарқий Туркистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишларини текшириш керак”

957 21:05 12.10.2021

АҚШ Сенати Шарқий Туркистондан импорт тўхтатилишини истамоқда

853 21:00 16.07.2021

АҚШ Сенати Шарқий Туркистондан импорт тўхтатилишини истамоқда

1184 22:05 15.07.2021

«Шарқий Туркистонда инсониятга қарши жиноятлар содир этиляпти»

1271 09:30 11.06.2021

Хитой: «Геноцид нималигини европалик дўстларимиз яхши билади...»

1856 16:55 26.05.2021
« Орқага