Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Шарқий Туркистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишларини текшириш керак”

956

Халқаро амнистия ташкилоти БМТга аъзо барча давлатларга мактуб йўллаб, Хитойнинг Шарқий Туркистон ҳудудида (Уйғур-Синьцзян мухтор туманида) инсон ҳуқуқлари бузилишларини текшириш учун БМТ бошчилигида халқаро механизм тузишга чақирди.  

Халқаро амнистия ташкилоти раҳбари Агнес Калламар имзолаган мактубда Хитойнинг Шарқий Туркистонда инсон ҳуқуқларини мунтазам равишда бузиб келиши қатъий қораланиши, Пекинни жавобгар қилиш учун замин тайёрланиши кераклиги айтилган. “БМТга аъзо давлат сифатида сизни адолатни ва жавоб беришликни таъминлаш учун аниқ қадамлар ташлашга чақираман. Юз минглаб уйғур, қозоқ, қирғиз, ўзбек, хуэй ва бошқа мусулмон озчилик жамоалари аъзолари Хитойнинг Уйғур-Синьцзян мухтор туманида оммавий ҳисбга олинмоқда, қийноққа ва зулмга учрамоқда”, – дейилади мактубда. 

Шунингдек, мактубда Хитой Шарқий Туркистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишларини хаспўшлашга уринаётгани, танқид қилишга журъат кўрсатган фаолларнинг овозини ўчиришга уринаётгани ва ҳар қандай танқидни “Ғарбнинг ёлғони” деб атаётгани қайд этилган. 

Халқаро амнистия ташкилотига кўра, халқаро ҳамжамият Шарқий Туркистондаги вазият ўз-ўзидан ўзгаради деб ўйлашдан воз кечиши зарур.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

63 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

186 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

134 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

553 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

367 08:08 08.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

495 22:05 07.12.2021
« Орқага