Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Ашхободга боради

393

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун ташриф билан Ашхобод шаҳрига боради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Саммитда ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, энг аввало савдо муносабатларини ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, “яшил” иқтисодиётни илгари суриш ва инновацияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган. 

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.

Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Мамлакатимиз ИҲТга 1992 йилда қўшилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Islamic Finance News: «Ўзбекистонда Ислом молияси энди бегона эмас»

699 16:05 19.01.2022

Қозоғистоннинг барча ҳудудида фавқулодда ҳолат бекор қилинди

207 13:15 19.01.2022

Нельсон Манделанинг собиқ қўриқчи билан учрашгани

2242 21:05 18.01.2022

Франция: президентликка номзод ирқчи жаримага тортилди

913 11:02 18.01.2022

Сердар Бердимуҳамедов отасининг мактубини Шавкат Мирзиёевга топширди

892 08:14 18.01.2022

Назарбоевнинг жияни ҳам лавозимидан озод этилди

855 12:22 17.01.2022
« Орқага