Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: «Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади»

758

Айни дамда Президент раислигида ОТМлар талабалари ишлаб, даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Таъкидланганидек, олийгоҳлар атрофидаги мактаб ва боғчаларда 13 минг вакант иш ўринлари мавжуд. Йиғилишда камида 10 минг нафар талабани улар учун жойлашуви қулай бўлган мактаб ва боғчаларга ишга жойлаштириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга давлат корхоналаридаги вакансиялар бўйича ҳар чоракда талабалар ўртасида танловлар эълон қилиб бориш топширилди.

Умуман, ҳар бир тармоқ раҳбари ўз соҳасидаги олийгоҳлар билан тизимли ишлаб, салоҳиятли талабаларни танлаб бориши керак. 

Масалан, Марказий банк ҳар йили 3-4 курс талабалари ўртасида танловлар эълон қилиб, 60 нафар талабани ҳақ тўланадиган стажировкага жалб қилиш тизимини йўлга қўйган. Стажировка якунида энг яхши талабаларга доимий иш таклиф қилинади.

Худди шундай ишларни Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, кадастр идоралари тизимли ташкил этиши шарт.

Ушбу янги тизим орқали ҳар йили 3 минг нафар талаба банд қилинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

303 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

239 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

173 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

478 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

389 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

514 19:10 15.08.2022
« Орқага