Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев электр таъминотидаги узилишларга муносабат билдирди

1853

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кеча мамлакатимизда содир бўлган электр энергия таъминоти бўйича узилишлар юзасидан муносабат билдириб, халқимиз, мутасаддилар, барча оммавий ахборот воситалари ва блогерларга ҳамкорлик, фидойилик учун миннатдорлик изҳор қилди.

Шавкат Мирзиёев бугунги глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ эканини таъкидлаб, ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолаётганини билдирди. 

«Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Мана куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик. Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим.

Шу билан бирга, бундай ҳолатда халқимиз ҳам вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Фурсатдан фойдаланиб, аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман», – деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз кераклигини, бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз кералигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги воқеа ҳақида: “Бу ҳаракатларга йиллаб тайёргарлик кўрилган” 

505 17:28 06.07.2022

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилишди

314 13:46 04.07.2022

Президент ОАВга имтиёзлар берувчи муҳим қарорни имзолади

320 18:43 27.06.2022

Ўзбекистон Президенти глобал ривожланиш масалаларига бағишланган саммитда иштирок этади 

258 10:16 24.06.2022

Икки давлат президентлари Хоразмга келишди

390 12:15 22.06.2022

Озарбайжон Президенти Ўзбекистонга келди

416 13:43 21.06.2022
« Орқага