Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига борди. Бу ерда катта масжид қурилади

2393

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига боргани хақида хабар берган эдик. Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши жараёнида вилоятдаги нуроний ва зиёлилар билан учрашди.

Учрашувда Президентимиз мўмин-мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этиб, мажмуада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

“Рамазон ойи – эзгу ниятлар ижобат бўладиган муқаддас ой. Бу қурилишни шу ойда бошлаётганимиз ҳам хайрли, хосиятли бўлади, қалбимизга таскин беради. Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш. Аждодларимизга муносиб бўлиш биз учун жуда катта бурч”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўтган йили пандемия туфайли Рамазон ойида диний амалларни уйда бажаришга тўғри келгани ёдга олинди. Бу йил эса масжидларимиз очиқ, мўмин-мусулмонлар карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, ибодатларини адо этмоқда. Кексалар, ногирон ва ёрдамга муҳтож инсонлар, кам таъминлаган оилаларга беғараз кўмак кўрсатилмоқда. Айниқса, бутун дунё оғир инқирозни бошидан кечираётган ҳозирги мураккаб вазиятда бу жуда муҳимлиги таъкидланди.

“Муқаддас динимиз бизни инсонпарварликни, тинчлик ва осойишталикни қадрлаб яшашга, меҳр-оқибатли бўлишга даъват этади. Мана шундай тушунча ва қараш билан ҳар бир оила ва маҳаллада, бутун жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга эриша оламиз. Такрор айтаман, тинчлик ва соғлик бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Имом Бухорий қадамжосида катта масжид, тўртта симметрик минора, баланд айвонлар, йўлдан кириб келишда хиёбон бўлади. Кўп сонли зиёратчиларга замонавий қулайликлар яратиш учун 7 та меҳмонхона, 3 та автотурургоҳ ва автобекат, супермаркет, бозорча барпо этилади. Шунингдек, ошхоналар, ҳунармандчилик буюмлари растаси, ҳаммом, таҳоратхона, кушхона қурилиши белгиланган.

Маълумки, Президент ташаббуси билан 2019 йилда бу ерда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактаби ҳам ташкил этилган эди. Қурилажак янги мажмуа улар билан мутаносибликда улкан маскан ҳосил қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

1512 22:05 20.04.2023

Шавкат Мирзиёев ва Миср президенти ас-Сиси ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

890 20:15 27.03.2023

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

641 18:55 27.03.2023

Ўзбекистон Президенти Физулига боради

1007 16:50 24.03.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркияга жўнаб кетди

831 17:25 15.03.2023

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади

671 13:22 15.03.2023
« Орқага