Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Шавкат Мирзиёев: «Ислом динида дарахтга латта боғлаш, деган «илм» йўқ»

2553

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи мажлисида қилган чиқиши давомида Ислом дини аҳкомларига нотўғри ёндошиб, диний мутаассибликка берилиб кетиш ҳолатлари рўй бераётганини айтиб ўтди. Президент, айниқса, Қашқадарё вилоятидаги вазиятдан ташвишда эканини таъкидлаб, XI-XII асрларда яшаб, ижод қилган аллома Абул Муин Насафий меросини ўрганишга чақирди.

«Охирги вақтларда Қашқадарёда турли иллатлар кўпайиб кетди. Илгари ҳеч бундай бўлмаган, мен ҳайронман. Энди савол пайдо бўлади: муқаддас Ислом динини ўргатиш учун керакли ишларни амалга оширдикми?

Қашқадарёда бирорта муқаддас қадамжо борми? Биз бундай жойга етарлича эътибор бердикми? Қашқадарё ҳокимидан шу ҳақда сўрадим ва «бор», деган жавоб олдим. Сўрасам, қайсидир жойда бир дарахт бор экан ва улар зиёратга бориб, ўша дарахтга латта боғлаб қайтар экан.

Хўш, дарахтга латта боғлашда қандай илм бор экан? Биз ўша жойни ўргандик, ҳеч қандай муқаддас нарса йўқ.

Қарши шаҳрида Насафий бобомизнинг ёдгорлиги бор (Абул Муин Насафий зиёратгоҳи — таҳририят изоҳи). Энди савол пайдо бўлади: бобомизнинг илмини етарлича ўрганганмизми?

Бирор университетда бир соат бўлса ҳам унинг китобларидан дарс ўтилганми? Йўқ.

Алломамиз бундан минг йил олдин айнан динда тўғри йўлдан адашганлар ҳақида китоблар ёзиб кетган. Бу китобларни биз ўқиганмизми? Йўқ.

Мисрдаги катта-катта университетларда Насафийнинг китоблари ўрганилар экан», — деди Шавкат Мирзиёев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

218 17:05 03.12.2021

Абдулазиз Комилов ЕХҲТ йиғилишида афғон халқига ёрдам беришга чақирди

620 21:05 02.12.2021

Дунёнинг саёҳатбоп жойлари аниқланди, рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

962 18:05 02.12.2021

«Пост-патрул хизмати бу блок-пост эмас» – ИИВ расмий муносабат билдирди

2338 15:15 02.12.2021

Тарихда бугун: Бирлашган Араб Амирликларига асос солинди

814 10:04 02.12.2021

Россия ФХХ раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлди

429 09:43 02.12.2021
« Орқага