Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ИТБ саммитидаги нутқида ҳадисдан иқтибос келтирди

1781

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишида сўзлади.

“Банкнинг йиллик анжумани Тошкентда ўтказилиши ўзига хос рамзий маънога эга.

Биз буни Ўзбекистоннинг ислом дунёси ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, мамлакатда сўнгги беш йил давомида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг эътирофи, деб ҳисоблаймиз.

Ўзбек халқининг буюк аждоди, бутун мусулмон оламининг улуғ намоёндаси Имом Ал-Бухорий ҳазратлари жамлаган “Саҳиҳи Бухорий” китобида зикр этилган ҳадиси шарифда айтилганидек, “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир”.

Барчамиз холис ният қилган эканмиз, Яратганнинг марҳамати билан бугун Ислом тараққиёт банки гуруҳининг   йиллик учрашувини жонли равишда ўтказишга муваффақ бўлаяпмиз.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир пандемия бошлангандан бери дунёдаги халқаро молиявий институтлар орасида биринчи бўлиб ташкил этилган нуфузли анжумандир".

Давлатимиз раҳбари Ислом тараққиёт банкининг барча аъзо давлатлари вакиллари номидан Муҳаммад Ал-Жассирни банк Президенти лавозимида иш бошлагани билан табриклади ва юртимиз билан ҳамкорлик фаолиятининг муҳим қисмига айланишига ишонч билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом молияси — мамлакат иқтисодига фойда

1114 21:00 06.09.2021

Ўзбекистон ва Нигер давлати "ВАҚФ" ташкилоти раҳбарлари учрашди

1180 22:30 04.09.2021

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга техник ёрдам гранти ажратади

1073 18:45 04.09.2021

ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди

1656 21:05 03.09.2021

Ўзбекистон, ИТБ ва Саудия Aрабистони ўртасида муҳим шартнома имзоланди

1751 21:18 02.09.2021

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ибн Сулаймон Ал-Жассир билан учрашди

639 14:56 02.09.2021
« Орқага