Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш таклифига фикр билдирди

2512

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашмоқда. Унда президент меҳнат мигрантларига даромад солиғини солиш бўйича мулоҳазасини билдирди:

– Вилоятдан чет элга кетиб, меҳнат қилаётган фуқароларимиз имкон қидириб кетишган. Имкон қидирган одам фидойи одам бўлади. Ижтимоий тармоқларда четда юрадиганларни даромад солиғини тортиш ҳақида гап чиқди. Бу мутлақо асоссиз гаплар. Мен, Худо насиб қилиб, раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди. Улар ўзига ва оиласига имкон яратяпти, ўзини иш билан таъминлаяпти, оиласини боқяпти. Уларни мен ўз фарзандларим деб биламан. Ўтган вақтда биз ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун чоралар кўряпмиз. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида департамент очилди. Уларнинг ҳаёти ва шароитини яхшилаш, касбга ўргатиш учун ҳаракатлар қилиняпти. 

Аҳолимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: кўнглингиз тўқ бўлсин, Ўзбекистонда сизга имкон яратиш, (хорижда) тўлаётган cолиқларингизни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Миграция масаласи бўйича Россия ҳукуматига кўп мурожаат қиляпмиз. 

Давлат, миллат, президент уларга оталик қилиши вазифадир.  Уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу адолат намунаси бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

139 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

248 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

156 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

627 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

393 08:08 08.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

497 22:05 07.12.2021
« Орқага