Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: «Одамлар тиббиётда адолатни сезиши керак»

468

Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари тумандаги Сархумдон маҳалласига бориб, жойлардаги муаммоларни ҳал этилиши, барча дастурларни маҳаллабай амалга оширилишини текширди.

Маълум қилинишича, маҳаллада 6 минг 500 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Бу ерда 45 та кўп қаватли уй, мактабгача таълим муассасаси ва хусусий мактаб бор. Ўндан ортиқ кичик бизнес корхонасида маҳаллий ёшлар ва аёллар ишламоқда.

Маҳаллада «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчатлар экилган бўлиб, мўъжаз боғ барпо этилган. Шавкат Мирзиёев маҳалла оқсоқоллари билан бирга ушбу боққа кўчатлар ўтқазди. Нуронийлар юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо қилди.

Давлатимиз раҳбари кутилмаганда Гулобод маҳалласига ҳам ўтиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди, одамлар билан суҳбатлашди. Шу маҳаллада яшовчи 93 ёшли Анвархўжа ота Президентимизни дуо қилди ва маҳалладаги ўзгаришларни таъкидлаб, оталар чойхонаси қуриб беришни сўради. Шавкат Мирзиёев бу таклифни қўллаб-қувватлаб, отахонга мустаҳкам соғлик тилади.

Шунингдек, Шайхонтоҳур туманидаги Марказий кўп тармоқли поликлиникани ҳам бориб кўрган давлатимиз раҳбари ушбу поликлиникалар негизида тиббиёт кластери ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.

«Замон талаби шундай: хусусий тиббиёт ривожланиб бораверади. Аҳолининг бир қисми хусусий клиникаларга боради. Лекин давлат барча аҳолини сифатли тиббиёт билан қамраб олиши керак. Шунинг учун бу ерни кластерга айлантириб, даволашни манзилли йўлга қўйиш, самарадорлиги ва қамровини ошириш зарур. Одамлар тиббиётда адолатни сезиши керак», – деди Президент.

Президентимиз маҳалладаги нуронийлар, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шерзод Шерматов ахборот технологияларидан фойдаланмайдиган раҳбарлар ҳақида гапирди

240 13:15 24.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

304 10:29 24.01.2022

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

317 16:30 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

395 08:25 20.01.2022

Islamic Finance News: «Ўзбекистонда Ислом молияси энди бегона эмас»

946 16:05 19.01.2022

Сердар Бердимуҳамедов отасининг мактубини Шавкат Мирзиёевга топширди

980 08:14 18.01.2022
« Орқага