Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Миннихановни қабул қилди

1029

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Турли даражалардаги фаол мулоқотларни ва “йўл харитаси” асосида биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Татаристон Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Илгари эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида шериклик алоқалари ва кооперация ривожланаётганининг илк муҳим натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажми ортиб, номенклатураси сифатли кенгаймоқда, қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бугун Тошкент вилоятида янги “Чирчиқ” технологик парки қўшма лойиҳасига старт берилди.

Гуманитар йўналишда, шу жумладан таълим ва маданият соҳаларида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда.

Саноат кооперацияси, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика, фармацевтика ва туризм соҳаларида лойиҳаларни янада илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражалардаги фаол мулоқотларни ва “йўл харитаси” асосида биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Афғонистоннинг миллиардларини қайтарадими?

95 12:50 16.08.2022

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

74 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

144 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

348 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

203 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

182 10:35 16.08.2022
« Орқага