Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Туркия делегациясини қабул қилди

1101

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётганини мамнуният билан қайд этди.

Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди  ҳамда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда навбатдаги саммитни мамлакатимизда ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида мамлакатимизда янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Фаол ҳудудлараро мулоқотни ривожлантириш, қўшма таълим ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суришдан иккала мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Халқаро сиёсат ва минтақавий шериклик, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасида хориждан малакали мутахассисларни олиб келишни буюрди 

724 11:55 16.01.2023

Қозоғистон-Ўзбекистон: Ўндан ортиқ келишувлар имзоланди. Ҳамкорлик кучаймоқда

700 16:58 22.12.2022

Шавкат Мирзиёев: «Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз»

691 13:45 20.12.2022

«Диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз» – Шавкат Мирзиёев

1122 13:30 20.12.2022

10 та компаниялар ва тижорат банклари акциялари очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади

1391 13:15 20.12.2022

«Газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади»

1065 13:12 20.12.2022
« Орқага