Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон телефон орқали мулоқот қилди

696

Раҳбарлар муқаддас Рамазон ойи кириб келгани билан бир-бирларини самимий табриклаб, мамлакатларимизнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Имрон Хон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Жорий йил 3-4 март кунлари Покистонга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи якунида қабул қилинган қўшма “йўл харитаси” ижросининг бориши кўриб чиқилди. Энг аввало, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, туризм, маданият ва бошқа устувор йўналишлардаги кўп қиррали ҳамкорлик лойиҳа ва дастурларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон етакчиси Покистон Ҳукумати раҳбари ва халқига ушбу мамлакатда бўлажак муҳим сиёсий тадбир – парламент сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

305 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

242 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

174 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

481 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

390 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

518 19:10 15.08.2022
« Орқага