Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунни имзолади

7501

5 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун имзоланди.

Шу билан фуқароларнинг жамоат жойларида «ибодат либослари»да юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов бекор бўлмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмас эди.  

Бундан ташқари, диний таълим муссасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби, диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда.

Шунингдек, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби бўйича қуйидаги ўзгаришлар киритилмоқда:

  • диний ташкилотни тузиш учун ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
  • диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда;
  • тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқармоқда;
  • рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда;
  • диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
  • рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.

Аввалроқ Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилингани ва сенаторлар томонидан маъқуллангани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Azon.uz сайтида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун: Халқаро экспертларнинг Қўшма Хулосаси инобатга олинмаган» мавзусида мақола ҳам эълон қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун чуқурроқ ўрганилади

3579 20:25 14.07.2021

«Халқаро ҳужжатларда диний таълим ҳуқуқи деган нарса йўқ» – Адлия вазири

4132 13:21 10.07.2021

Адлия вазири: «Ўз вақтида «ибодат либоси»га таъриф беролмаганмиз...»

3610 12:09 10.07.2021

Мавзу: «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар»

1453 11:30 10.07.2021

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»

3205 16:40 06.07.2021
« Орқага