Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

320

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокараларда сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.   

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. 

Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

370 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

682 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

450 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

236 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

954 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1061 18:30 24.01.2022
« Орқага