Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Шайх ҳазратлари ўз исмига мос, содиқ ҳаёт кечирганига амин бўлдим» – мисрлик олим эътирофи

2478

 

 

 

Абдуллоҳ Ҳусайн Шаълон,

Ал-Азҳар университетининг Қироат ва Қуръон илмлари бўйича мутахассиси.


Буюклар ҳаётига назар солган, уларнинг сийратларини ўрганган кишининг ҳиммати янада ошиб, юқори чўққилар сари янада тезроқ одимлай бошлайди. Ана шундай буюклардан бири, ҳаётларини ўрганиш шарафига муяссар бўлганим, забардаст аллома, илмига амал қилган ислоҳотчи олим – фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари эди. 

Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси, халқаро мусулмонлар иттифоқи аъзоси, замонамизнинг буюк алломаларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 2015 йил 15 мартда вафот этди. У зот ўз халқи эътиқодининг соф сақланишида улкан хизмат қилган эди. 

Мен шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаётини ўрганиш жараёнида у зот том маънода ўз исмига мос содиқ ҳаёт кечирганига амин бўлдим. Муомала, сўзлари, амалларида садоқат билан яшаб, ҳақиқий маънода содиқ умр кечирган экан. Аниқроқ айтадиган бўлсам, у зот даъватида рост, сўзларида мўтадил, сабр-тоқатли, узоқни кўра олувчи, қатъияти баланд, меҳнатсевар киши эди. У киши умрларини асарларининг муқаддимасида келтирганларидек “Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб унга амал қилиш, исломий маърифатни тарқатиш, салафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш” йўлида сарфлади. 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари коммунистик давр бўлишига қарамай ёшлигиданоқ исломий илмларни ўрганишга муваффақ бўлди. Бунга эса оилавий илмий муҳит имкон берди. Улғайгач мамлакат кутубхоналарига турли фанларга оид юзлаб китоблар тақдим этди. 

Шайх ҳазратлари Қуръони каримни 6 жилдлик жамланма китобда “Тафсири Ҳилол” номи билан тафсир қилди. Бу тафсир замонавий ўзбек тилида ёзилган биринчи тафсир китоби эди. Шунингдек, алломанинг олти саҳиҳ ҳадис китоблар (Сиҳоҳи Ситта) таржимасида ҳам хизматлари бор. 

Аллома ҳаёти давомида ислом илмларини тарқатиш, имом ва воизлар тайёрлаш бўйича, хусусан, аёлларнинг таълими борасида ҳам самарали меҳнат қилди.  У киши нафақат Ўзбекистонда, балки барча Марказий Осиё мамлакатларидаги алломаларнинг устози, етакчиси сифатида ҳисобланади. 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ватани мустақиллиги, тинчлигини ҳар нарсадан устун қўяр эди. Мамлакатдаги мусулмонларни парчалашга уринган мутаассиб кишилар қаршисида қатъий турди. Фитналар янада авж олмаслиги учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Бир қанча муддат Маккаи мукаррамада яшаб, ўша ерда ижод қилди. Ўзбекистондаги ўша пайтдаги раҳбарият эса алломанинг йўқлигидан юзага келган бўшлиқни тўлдиролмай, мавжуд экстремистик оқимлар билан курашиш қудратига эга куч топа олмай Шайх ҳазратларидан юртга қайтишни сўради.  Ҳазрат бу чақирувни қабул қилиб, юртга қайтди. Таълиф қилган китоблари, маърузалари аҳоли орасида тарқалиб муаммолар аста-секин ўз ечимини топа бошлади. Шайх раҳимаҳуллоҳ халқ орасида юзага келаётган фикр қарама-қаршилигини, инқирозни Аллоҳнинг ёрдами ила бартараф этишга муваффақ бўлди. 

Юқорида санаб ўтганларим алломанинг хизматлари, илмий меросидан бир парча – денгиздан бир томчи эди, холос. Аллоҳ таоло у зотни қилган хизматлари учун жаннатнинг олий даражасини ато қилсин. Омин!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Фарзандларимга ҳайкалларни ибрат қилиб кўрсатдим...”

2627 18:05 21.11.2021

Ҳаётимда ўчмас из қолдирган Аллома...

2671 14:05 25.07.2021

АҚШда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид барпо этилади

1577 08:40 31.05.2021

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидида қуръоний суҳбатлар  

840 17:00 29.04.2021

Шайх ҳазрат сабоқларидан: Илм талаб қилишдаги уч асосий омил

1371 10:30 29.03.2021
« Орқага