Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ШҲТ ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари Тошкентда йиғилади

298

Жорий йилнинг 17-18 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида, ташкилотга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи Кенгаши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Кенгашда, ШҲТга аъзо давлатларнинг ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирликлари, кузатувчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан, INTERPOL, БМТнинг Наркотик ва жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш Бюроси ҳамда МДҲнинг Аксилтеррор маркази делегациялари қатнашадилар.

Кенгаш кун тартибига кўра халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш жараёнида ҳамкорликни янада ривожлантириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси, терроризм, экстремизм ва сепаратизм ҳамда трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа масалалар муҳокама этилади.

Тадбир жараёнида делегация раҳбарларининг халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга бағишланган икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

434 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

729 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

390 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

385 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

298 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

531 15:55 01.10.2022
« Орқага