Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллохўжанинг маълум қилишича, бугун 27 апрель куни кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда, жумладан:
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
«Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», – дея огоҳлантирган у.