Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази тарқатган хабарга кўра, юртимизнинг тоғли ҳудудлари, жумладан, Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” дам олиш ҳудудида қор кўчиш хавфи бор.
“Бугун, 17 ноябрь соат 8-00 дан 18 ноябрь соат 8-00 гача "Чимён" тоғ зонасининг денгиз сатҳидан 2000 м баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинди”, дейилади хабарда.
Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи бор” деган белги қўйилган жойлардан узоқроқ бўлишингизни тавсия этилади.