Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Шри-Ланкадаги озиқ-овқат инқирози очарчиликка олиб келиши мумкин”

468

Шри-Ланкада 6,3 миллион киши озиқ-овқат таъминотидан азият чекмоқда. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WҒР) экспертлари гуманитар ёрдам бўлмаса, вазият янада оғирлашади, дея огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда БМТнинг расмий сайтида берилган хабарда сўз юритилади.

Икки мавсум кетма-кет ҳосилнинг ёмонлиги туфайли мамлакатда ғалла етиштириш 50 фоизга, импорт эса валюта тақчиллиги туфайли камайган.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WҒР) экспертларининг қўшма ҳисоботида зудлик билан озиқ-овқат ёрдами ва молиявий ёрдам дастурларини ишга тушириш зарурлиги қайд этилган.

Қўллаб-қувватлаш бўлмаса, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият, айниқса 2022 йил октябридан 2023 йил февралигача ёмонлашади. Бу асосий экинлар, хусусан, шолининг паст ҳосилдорлиги ва давом этаётган иқтисодий инқироз билан боғлиқ.

“Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг янада ёмонлашувига йўл қўймаслик ва қайта тикланишни қўллаб-қувватлаш учун, биринчи навбатда, кичик фермер хўжаликларига ёрдам бериш керак. Бу қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини оширади, валюта танқислиги шароитида импортга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва очликнинг кучайишининг олдини олади", деди Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Шри-Ланкадаги вакили Вимлендра Шаран. 

“Вайронагар иқтисодий инқироз бошланганидан бир неча ой ўтиб, кўплаб оилалар бошқа танловсиз қолмоқда. Оилаларнинг ярмидан кўпи ўз диетасини қисқартиришга мажбур бўлиб, улар арзонроқ ва кам тўйимли овқатларни танлашга мажбур. Жаҳон озиқ-овқат дастурининг устувор вазифаси озиқ-овқатнинг янада ёмонлашишига йўл қўймаслик учун энг кўп муҳтож бўлганларга имкон қадар тезроқ озиқ-овқат ёрдамини кўрсатишдан иборат”, - деди WҒРнинг Шри-Ланка бўйича директори Абдур Раҳим Сиддиқий.

Шри-Ланкадаги чуқур макроиқтисодий инқироз жиддий танқислик ва асосий товарлар, жумладан, озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармонлар нархининг ошишига олиб келди, бу иқтисодиётни жиддий равишда издан чиқарди ва қишлоқ хўжалигида узилишларга олиб келди.

Асосий озиқ-овқат бўлган гуруч ишлаб чиқариш 2022 йилда 3 миллион тоннани ташкил этиши прогноз қилинмоқда, бу 2017 йилдаги қурғоқчиликдан кейинги энг паст кўрсаткичдир.

Чорва учун озуқа сифатида фойдаланиладиган маккажўхори етиштириш охирги беш йилдаги ўртача кўрсаткичдан 40 фоизга паст бўлиб, бу парранда ва чорвачиликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Аксарият озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи 2021 йил охиридан буён барқарор равишда ошиб бормоқда ва 2022 йил августида янги рекорд даражага етди, йиллик озиқ-овқат инфляцияси 94 фоизни ташкил этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1031 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1093 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

723 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1416 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

738 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1483 15:30 07.06.2023
« Орқага