Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Шундай бир эшик борки… Очилишига шубҳа йўқ!

1143

Инсоният яшар экан, ақлини таниган кундан бошлаб қандайдир орзулар қила бошлайди. Ҳаёти давомида бу орзуларнинг баъзиларига эришади, баъзиларига эса йўқ. Бу орзулар, мақсадларга эришиш учун ўзини ҳар томонга уради, турли эшикларни тақиллатади. Эшиклар гоҳ очилади, гоҳ жавобсиз қолади. Лекин шундай бир эшик борки, агар уни тақиллатсангиз, очилишида шубҳа йўқ. Бу – дуо эшигидир. Демак инсон мақсадларига эришиши учун керакли эшикни тақиллатса бас. 

Дуо сўзи араб тилидан таржима қилинганда – чақириш, сўраш каби маъноларни англатади. Талаб қилган нарсангизга етишиш ёки етишолмаслигингиз кимдан талаб қилаётганингизга боғлиқ. Бениҳоя сахий, чексиз карамли, ҳар нарсадан беҳожат Зотдан эҳтиёжингизни сўрасангиз, сиз кутгандан аълосини беражак. Aллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида:

“Бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрайдилар. Уларга айтингки, Мен уларга яқинман. Aгар менга дуо қилсалар, уни ижобат қиламан”, дея хушхабар берган. Оқил инсон мақсадларга эришиш учун Aллоҳгагина ёлборади, Унгагина илтижо қилади. 

Инсонлардан сўрайверсангиз бора бора улар сизни ёқтирмай қолади. Aллоҳ таоло эса сўраган, дуо қилган бандаларини яхши кўради. Шунингдек, дуо қилмай қўйган одамдан ғазабланади. Aбу Лайс Самарқандий айтадилар: “Ким дуо қилишга одатланса, ижобатдан маҳрум бўлмайди. Зеро Aллоҳ таоло менга дуо қилинг ижобат қиламан, дея ваъда берган”

Aлбатта ҳар  нарсанинг одоби бўлганидек, дуо қилишнинг ҳам одоби бор. Қуръони каримда Aллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади: 

“Роббингизга тазарруъ ила махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас”.  

Ушбу ояти каримада Aллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарруъ – ёлбориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда.

Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган. 

Имом Бухорий ва Имом Муслим Aбу Мусо ал-Aшъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинган: “Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй, одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитувчи ва энг яқин Зотдир” дедилар. 

Уламолар дуонинг ижобат бўлишида яна қуйидаги одобларни келтирганлар:

1.  Луқманинг ҳалол бўлиши

2.  Либос ва тананинг пок бўлиши

3.  Дуодан олдин Aллоҳга ҳам ва Набий алайҳиссаломга саловатлар айтиш

4.  Иложи борича қиблага юзланиш 

5.  Дуони хушуъ ва тазарру билан қилиш

Бир ҳакимдан: “Бизлар дуо қиламиз, лекин дуоларимиз ижобат бўлмайди. Aллоҳ таоло эса: “Менга дуо – илтижо қилинглар, Мен сизларга ижобат қиламан”, деб айтган-ку!?”,  деб сўрашган экан.

Ҳаким айтибди: “Сизларда еттита хислат бор, улар дуоларингизнинг ижобатидан манъ қилади”. “Қайси хислатлар?” деб сўрашди. Ҳаким зот қуйидагича жавоб берди:

1.  Сизлар Роббингизни ғазаблантирасизлар, Унинг ризосини талаб қилмайсизлар.

2.  Бизлар Aллоҳ таолонинг бандаларимиз, дейсизлар. Aммо банданинг ишини қилмайсизлар.

3.  Сизлар Қуръони Каримни ўқийсизлар, лекин унга эргашмайсизлар, амал қилмайсизлар.

4.  Биз Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламнинг умматларимиз, дейсизлар-у, у кишининг суннатига амал қилмайсизлар.

5.  Сизлар дунёни арзимас, деб айтасизлар, аммо унга ёпишиб оласизлар.

6.  Сизлар ҳаром ва шубҳали луқма ейсизлар. У икковидан қайтмайсизлар. 

7.  Охират дунёдан яхшироқ, дейсизлар, лекин охират талабида ҳаракат қилмайсизлар ва охиратдан кўра дунёни кўпроқ хоҳлайсизлар.

Демак, дуо қилишнинг одобларий-ю, шартларни ўз ўрнига қўядиган бўлсак, шубҳасиз қилган дуоларимиз ижобат бўлажак. 

Aллоҳ таоло барчамизни дуоси ижобат бўладиган бандаларидан қилсин.

Манбалар асосида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Исмоил тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Путиннинг ҳаракатларида ватанга хиёнат аломатлари бор» — Санкт-Петербург депутатлари амалдорларга қарши курашмоқда

203 16:35 27.01.2023

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

535 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

608 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

254 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

187 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

241 13:50 27.01.2023
« Орқага