Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Швеция: Олий суди судьяси дўкондаги ўғирлиги учун жаримага тортилди

723

Швеция Олий суди судьяси дўкондан сосиска ва колбаса олиб чиқмоқчи бўлган. Суриштирув жараёни бошланганда, у истеъфога чиқиб кетган.

Швеция Олий судининг собиқ судьяси Рождество кунида супермаркетда ўғирлик қилгани учун жаримага тортилган. Бу ҳақда 31 март, пайшанба куни бош прокурор Пер Николс AFPга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Рождество байрамидан бир ҳафта олдин Стокгольм марказидаги озиқ-овқат дўконининг ходимлари томонидан 67 ёшли харидор қўлга олинган. Dagens Juridik нашрининг ёзишича, у бошқа нарсалар қаторида сосиска, фрикаделька, колбаса ва пишлоқни тўқилган сумкада яширишга ҳаракат қилган. Бироқ, харидор маҳсулотларни ўғирлаш ниятининг бўлмаганини айтган.

Кичик ўғирлик учун жарима 50 000 швед кронаси (4 800 евро) белгиланган. Февраль ойида унга нисбатан қўзғатилган иш ҳақида маълум бўлгач, судья истеъфога чиқди. Бунгача у ўз лавозимида 20 йилга яқин хизмат қилгани айтилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

591 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

71 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

260 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

613 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

343 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

190 20:45 06.07.2022
« Орқага