Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Швеция. Қуръон китобининг ёқилишини танқид қилган мухбир ишдан бўшатилди 

1301

Швеция давлат телевидениеси SVT’нинг мухбири Даниянинг ўта ўнгчи “Stram Kurs” партияси раҳбари Расмус Палудан томонидан Қуръони карим китобини ёқиб юбориш провокациясини танқид қилгани учун ишдан бўшатилди.

SVT’нинг Ғарбий минтақаси бўйича янгиликлар директори Антон Свендсен ушбу ҳодиса бўйича тергов якунланганини ва мухбир SVT’нинг холислик тамойилини бузган, деган хулосага келганини айтди. Свендсеннинг қўшимча қилишича, мухбир ҳозирча ўз лавозимидан четлатилган. 

26 феврал куни Швециянинг кўпгина мусулмонлар яшайдиган Гётебург шаҳрида Расмус Палудан Қуръони карим китобини ёқиб юборди ва Ислом дини ва пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақида ҳақоратомуз сўзлар айтди. Бу провокацияга қарши чиққан SVT мухбири ҳам Палуданга "Уйга қайт, аҳмоқ!" деган сўзлар билан муносабат билдирди.

Палудан Швеция парламентига номзод

Буни қарангки, Швеция Сайлов кенгаши сентябр ойида бўлиб ўтадиган умумий сайловларда Палуданнинг парламентга номзодлик аризасини қабул қилди.  

Дания ва Швеция фуқаролигига эга бўлган Палудан 2017 йилдан бери Даниянинг турли шаҳарларида Қуръони карим китобининг ёқиш бўйича провакация қўзғатиб келган. 

Ўтган йили Рамазон ойида ҳам Палудан мусулмон маҳаллалари ва масжидлар яқинида полиция ҳимояси остида провокациялар уюштирди. Палудан Пасха байрамларида Швециянинг пойтахти Стокголм ва Мальмё, Норрчёпинг ва Йончёпинг шаҳарларида ҳам провокацион ҳаракатларини давом эттирди.

Палуданнинг бу манфур ишини тўхтатилишини истаган  намойишчилар йўлларда шиналарни ёқиб, полицияга ҳам тошлар билан ҳужум қилган. Бўлиб ўтган воқеалар чоғида 26 полиция ходими ва 14 намойишчи яраланган, 20 полиция машинаси ёқиб юборилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

562 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

71 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

257 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

611 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

339 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

189 20:45 06.07.2022
« Орқага