Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Швед демократлари” мусулмон мактабларини ёпишга чақиряпти

790

Швециянинг популист партияси – “Швед демократлари” мамлакатдаги барча исломий мактабларнинг ёпилишини истамоқда. “Регнум”нинг хабар беришича, ушбу масала партиянинг 27-28 ноябр кунлари бўлиб ўтган қурутойида муҳокама қилинган.

Партия бошқарувининг фикрига кўра, “Швецияда исломий мактаблар фаолиятининг олдини олиш чораларини кўриш зарур”.

“Биз биламизки, уларнинг фаолияти парокандаликка сабаб бўлади, ижтимоий жиҳатдан бегоналашишни кучайтиради. Бу болалар жамиятимизнинг бир қисми бўлиш имкониятига эга бўлиши, шунинг учун улар швед ўқувчилари борадиган мактабларга бориши керак, ўша ерда улар Швецияда яшаш ва ишлаш аслида нима эканлигини тушунишади”, – деди “Швед демократлари” партияси котиби Ричард Жомшоф.

Шунингдек, у яҳудий мактаблари ёки хусусий насроний мактаблари иши борасида партияда ҳеч қандай савол йўқлигини таъкидлаб, чунки улар ўз ўқувчиларининг швед жамиятига қўшилиши ва унинг фаол қисми бўлишини таъминлаш учун ҳаракат қилишини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

72 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

171 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

371 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

403 21:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

297 20:05 19.01.2022

Индонезия пойтахти чўкиб кетмоқда, қутқаришнинг иложи борми?

1154 19:05 19.01.2022
« Орқага