Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Сингапур: ғалати жарималар мамлакати

3304

Сингапурнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги қўшнилари билан умумий жиҳатлари кўп. Шу билан бирга, у ўзига хос анъаналари, тарихи ва маданиятига эга ноёб мамлакатдир. Ушбу мақолада биз ушбу мамлакат ва унинг аҳолиси ҳақида қизиқарли фактларни тўпладик.

Тарихий фактлар

Сингапур ороли ҳақида биринчи маълумотлар эрамизнинг III асрига оид Хитой йилномаларида қайд этилган. Ўшанда бу ерларда  Пуложонг деган кичик аҳоли пункти бўлган экан.

Сингапурнинг қулай географик жойлашуви қадим замонлардан бери маълум. VIII асрда малайлар бу ерда минтақанинг асосий савдо марказига айланган Темасек портини қуришган.

Оролнинг қулай позициясини инглиз мустамлакачилари ҳам пайқашди. 1819 йилда бу ерда порт шаҳарчаси ташкил топди, унинг атрофида шаҳар тез ривожланди.

Илгари Сингапур қароқчилар томонидан бир неча бор босқинга учраган ва 20-асрда Иккинчи жаҳон уруши пайтида Япония истилоси остида эди.

Сингапур 1959 йилда Буюк Британия уни автоном давлат сифатида тан олган ва унга Қонунчилик Ассамблеясини чақиришга рухсат берганидан сўнг илк мустақилликка эришди.

Сингапур 1963 йилдан 1965 йилгача Малайзия таркибига кирган. Бироқ, Сингапур раҳбарларининг этник хитойларга таъсиридан қўрқиб, Малайзия парламенти Сингапурни федерациядан чиқариб ташлади. Бу мамлакатнинг бир қисми мустақилликка ўз ташаббуси билан эмас, балки унга «ҳайдаб чиқарилгандан» сўнг эришган камдан-кам ҳолатлардир.

Бугунги Сингапур

Сингапур биз ўйлагандек орол эмас, балки бутун бир архипелаг. У 60 га яқин кичик ороллардан иборат ва энг каттаси пойтахт жойлашган Пулау Ужонгдир.

"Сингапур" сўзи малай тилидан таржима қилинганда "Арслон шаҳри" деган маънони англатади.

Республика қўшни Малайзия билан иккита кўприк орқали боғланган бўлиб, улар орқали автомобил ва темир йўл алоқалари амалга оширилади.

Аҳолининг асосий қисми – деярли 75% ни хитойлар ташкил қилади. Аҳолининг ўндан бир қисми асли ҳиндистонликлар. Аммо бир вақтлар оролнинг асосий туб аҳолиси бўлган малайлар атиги 13% ни ташкил қилади.

Мамлакатнинг таълим тизими дунёдаги энг яхшиларидан биридир. Бошланғич мактаб, тўрт йиллик ўқиш ҳамма учун бепул. Умумтаълим мактаби ҳам давлат ва ҳам хайрия ташкилотлари томонидан таъминланади, бу эса ҳатто кам таъминланган оилалар фарзандларига ҳам таълим олиш имконини беради. Шу боис республикада саводхонлик даражаси 96 фоизга етган.

Сингапурда ўқув йили январ ойида бошланади ва икки ярим йилликка бўлинади. Биринчиси июнгача, иккинчиси эса июлдан декабргача давом этади. Мамлакатда биздагидек узун таътиллар йўқ.

Мамлакат аҳоли зичлиги бўйича Монакодан сўнг дунёдаги иккинчи мамлакат: 734 квадрат километр майдонда 6 миллион киши истиқомат қилади:

Сингапур Осиёнинг энг яхши  қуролланган давлатларидан биридир. Ҳар йили ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизини мудофаага сарфланади. Архипелагнинг баъзи ороллари ҳарбий базалар бўлиб, сайёҳлар учун ёпиқ.

Диққатга сазовор жойлари

Чанги аэропорти нафақат Осиёдаги энг йирик марказ, балки аттракционлар, парклар ва шаршараларга эга тўлақонли кўнгилочар ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда аэропорт томи остида 2,5 минг дарахт ўсади.

Кўрфаздаги боғлар республиканинг яна бир диққатга сазовор жойидир. 

Машҳур «Marina Bay Sands» меҳмонхонаси кема шаклида қурилган. У чиройли кўрфаз устида жойлашган ва сайёҳларнинг  севимли жойи ҳисобланади. Унинг томида бассейн, юзлаб дарахтлардан иборат парк ва ҳатто расадхона ҳам бор.

Сингапур ҳайвонот боғи атиги 28 гектар майдонни эгаллаб, унда 315 турдаги ҳайвонлар яшайди. Аммо бу сайёҳларга ҳайвонларни табиий муҳитда кузатиш ёки ҳайвонот боғидаги ҳайвонларнинг экзотик шоуларида қатнашиш учун ноёб имконият беради.

Сингапурликларнинг характери ва урф-одатлари

Маҳаллий аҳоли жуда самимий, очиқ табиатли ва мулойим.

Сингапурликлар болаларни яхши кўришади ва болажон халқ ҳисобланса-да, бу хислат болаларга  жисмоний жазо қўллашдан тўсқинлик қилмайди. Дўконларда безори болаларни жазолаш учун қамишдан ясалган хивич сотилади.

Маҳаллий аҳолининг совғалари икки қўл билан қабул қилиниши, диққат билан кўриб чиқилиши ва берган кишига хушмуомалалик билан миннатдорчилик билдирилиши сингапурликларга хуш келадиган одатлардандир.

Сингапурда махсус миллий таом йўқ. Маҳаллий ошхона Хитой, Ҳиндистон, Малайзия ва Европанинг гастрономик анъаналари аралашмасидан келиб чиққан.

Бу ерда таёқчалар ёки қошиқ-вилкада таомлансангиз ҳам ўнг қўлингиз билан ейишингиз шарт. Сингапурликларнинг кўпчилиги чап қўл билан ейишни маъқулламайди.

Мамлакатда чойчақа қолдириш расман тақиқланган, лекин официантларга чойчақа берилса,  миннатдорчилик билан қабул қилишади. 

Сингапурда автомобилга эгалик қилиш қимматга тушади. Бу ерда пуллик йўллар жуда кўп, ҳайдовчилик гувоҳномаси 60 минг доллар туради, яна қўшимча тўловлар мавжуд.

Сингапурдаги жарималар

Сайёҳлар Сингапурга «Fine city» деб ном беришган. Ўзига хос сўз ўйини бўлган бу иборани "яхши шаҳар" ёки «жарималар шаҳри» деб ҳам тушуниш мумкин.

Мамлакатга сақич олиб келган, тупурган ёки бирор нарсага ёпиштирганларни қаттиқ жарима кутади. Бу жаримага, метро эшигига ёпиштирилган сақич туфайли эшикнинг ёпилмагани ва унинг ортидан ҳосил бўлган даҳшатли транспорт коллапсини сабаб қилиб келтиришади.

Мамлакатга сақич олиб кирганлик учун 72 минг долларгача жарима солиниши ёки бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Шаҳар кўчаларида ҳам эҳтиёт бўлиш керак. Мўлжалланмаган жойда ичимлик ичган ёки овқатланган, баланд овозда қўшиқ айтган ёки навбатсиз бирон жойга киришга ҳаракат қилганларни 500 дан 100 долларгача жарима кутади.

Кўчаларга ахлат ташлаганлик ёки ҳатто тупургани учун улар жаримага тортилиш ёки ҳатто ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниш ҳам мумкин.

Сингапурда маймун ва қушларни боқиш ноқонуний ҳисобланади. Бу қоидабузарлик ҳам жаримага олиб келади. Шу сабабли, маҳаллий маймунларнинг хатти-ҳаракатлари бошқа мамлакатлардаги ҳамжинсларидан жуда фарқ қилади. Маймунлар тиланчилик қилмайди, чунки уларга ҳеч нарса бермасликларини билади.

Табиат

Сингапур дунёдаги энг ривожланган мамлакатлардан бири, шунинг учун унинг аҳолиси табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади. Кичик ҳудудда тўртта қўриқхона ташкил этилган. Оролларда табиий шароитда яшовчи йирик ҳайвонлар йўқ, лекин кўплаб қушлар ва ҳашаротлар мавжуд.

Бу ердаги сув омборларининг аксарияти сунъийдир. Улар ёғингарчиликни тўплаш ва сув тошқинларининг олдини олиш учун мўлжалланган. Аммо оролларда ўндан ортиқ кичик дарёлар ҳам бор.

Сингапур текисликдан иборат орол. Бу ерда мутлақо тоғлар йўқ ва энг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан атиги 165 метрга кўтарилади, бу пойтахтдаги кўплаб осмонўпар бинолардан ҳам пастроқдир.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Харков вилоятини Россияга қўшиб олиш чақириғига жавоб берилди

189 13:40 30.05.2023

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

297 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

350 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2965 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3495 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1672 22:17 28.05.2023
« Орқага