Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сингапур: тиббиёт ходималарининг ҳижобда ишлашига рухсат берилади

890

Айни пайт Сингапур соғлиқни сақлаш тизимида мусулмон ходималарнинг ҳижобда ишлашига рухсат йўқ, бироқ бу тақиқ ноябрь ойидан бекор қилинади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ли Сянь Лун маълум қилди, дея хабар бермоқда The Straits Times нашри.

Ушбу қарор тиббиёт секторида меҳнат қиладиган етти минг муслимани қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.

«Умуман олганда, мусулмонлар жамоаси ҳукуматнинг форманинг дунёвий бўлиши кераклиги ҳақидаги позициясига тушуниш билан ёндашади. Бироқ бизнинг миллий ва диний жамоалар бўйича сиёсатимиз уларнинг эҳтиёжларини эътиборга олиши зарур», – деди бош вазир.

Ли Сянь Лун ҳижоб муслималар эътиқодининг муҳим қисми эканлигини, охирги йилларда расмий учрашувлар ва иш жойида рўмолли аёллар сони кўпайганини айтиб ўтди. Ҳукуматнинг ҳижоб ҳақидаги қарори фақатгина соғлиқни сақлаш секторига тегишли. Бошқа соҳаларда диний мансубликни билдирмайдиган форма кийиш мажбурлигича қолмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунёнинг саёҳатбоп жойлари аниқланди, рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

1365 18:05 02.12.2021

Сингапурда 16 яшар ўқувчи масжидларга ҳужум қилмоқчи бўлган

1093 08:40 28.01.2021

Сингапур коронавирусга қарши эмлаш жоизлиги тўғрисида фатво чиқарди

1568 13:05 20.12.2020

Ҳарбийлашиш бобида Исроил ҳаммани ортда қолдирди

2444 10:30 04.12.2020

Сингапурликлар сунъий товуқ гўшти ейдиган бўлди

1852 21:05 02.12.2020
« Орқага