Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сирдарёнинг еттита ҳокими ҳайфсан олди

1394

Сирдарё вилоятидаги 2 та шаҳар ва 5 та туман ҳокими, битта ташкилот ҳамда битта бошқарма бошлиқларига ҳайфсан берилди.

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг жорий йил 12 августда имзолаган қарорига кўра, Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқин Дадабоев, Янгиер шаҳар ҳокими Элёр Хўжаев, Сардоба тумани ҳокими Aбдуазим Хидиров, Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев, Сирдарё тумани ҳокими Ботир Мирзақулов, Сайҳунобод тумани ҳокими Фарруҳ Ўктамжонов, Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фозиловга ҳайфсан берилган.

Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича “Ягона буюртмачи хизмати” ИК раҳбари Ш. Aбдуллаев, Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси бошлиғи О.Донабоевга ҳам ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, мазкур интизомий чоралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва халқ қабулхоналари орқали, идоралар, давлат иштирокидаги ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни бажаришда сусткашликка йўл қўйгани учун берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Инсоният дарёлар, океан ва атмосферани ифлослантириб бўлди. Сайёрада тоза жой қолдими ўзи?

655 18:35 31.07.2022

ДХХ спорт соҳасида яна бир катта талон-торожликни аниқлади

409 15:05 26.07.2022

Вазирлик Гулистондаги ҳолатга муносабат билдирди

3005 13:13 19.07.2022

Гулистон халқ таълими бўлимига мусулмонларни ҳақорат қилишга ким ҳуқуқ берди?

13300 10:40 19.07.2022

Сирдарёда кучли ёмғир туфайли 102 та уйни сув босди — ФВВ

787 15:18 16.03.2022

Ўзбекистондаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар маълум қилинди

2837 16:45 06.01.2022
« Орқага