Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

«Сизнинг камтар хизматкорингиз...» – Англия қиролининг халифа Ҳишомга мактуби

2720

Бу мактуб Англия қироли Жорж II томонидан бундан сал кам минг йил олдин (ҳижрий 419, милодий 1028 йилда) Андалусия ҳукмдори халифа Ҳишом III га юборилган.  

Ушбу мактубда Англия қироли мусулмонлар ҳукмдоридан ўз қизини Андалусдаги университетда ўқишига рухсат сўраган.  

Хат шундай имзоланган: сизнинг камтар хизматкорингиз, Англия қироли Жорж II дан.

Маълумот учун: Андалусия – ҳозирги Испания ва Португалия давлатларининг жанубий қисмида пайдо бўлган мусулмон диёр. Умавий амирларидан Валид ибн Абдулмалик ҳукмдорлиги (705-715) даврида Испания ва Португалия Мусо Нусайя ва унинг мавлоси Ториқ ибн Зиёд томонидан ҳижрий 92 (милодий 711) йилда фатҳ этилди ва бу икки давлат фатҳдан сўнг араб тилида битта ном билан «Андалусия» деб атала бошланди. Андалусия Ислом халифалиги даврида ниҳоятда гуллаб-яшнаган, Қуртуба (Кордова), Ишбилия (Севиля), Ғарнота (Гранада) каби ўлкалар илм-фан, маданият, савдо-сотиқ соҳасида фақат Бағдод ва Қустантаниядангина орқада бўлган.

Андалусияда гўзал шаҳарлар, муҳташам масжид ва қасрлар барпо этилган, ҳунармандчилик ривожланган. Андалусиядан донғи дунёга кетган Имом Қуртубий, Ибн Арабий, Ибн Ҳазм, Ибн Рушд, Абу Ҳаййон, Ибн Атиййа каби олимлар етишиб чиққан. Андалусияда исломий китобларнинг улкан хазиналари жамланган, исломий билимлар юксак даражада ривожланган эди. Бу ерда барпо этилган ва Ислом меъморлигининг шоҳ асарлари саналган Аз-Заҳро, Ал-Ҳамро каби муҳташам ва фусункор қасрларни ҳалигача бирор миллат ёки давлат қура олгани йўқ.

Насронийлар ҳижрий 635 (милодий 1236) йили Қуртубани, 646 (милодий 1248) йили Ишбилияни босиб олиб, барча мусулмонларни қиличдан ўтказди, Ислом маданияти обидаларини яксон қилиб, китобларни ёқди. Фақат Ғарнотада мусулмонлар ҳукмронлиги милодий 1492 йилгача давом этди ва шундан кейин Андалусия батамом таназзулга юз тутди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

296 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1067 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1418 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1306 12:50 28.05.2023

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

1994 11:22 28.05.2023

Тумор, кўзмунчоққа ўхшаш нарсаларни машинага осиб қўйиш ҳақида

3397 09:20 28.05.2023
« Орқага