Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Собиқ папа черковдаги можаро учун кечирим сўради

1215

Фахрий Рим папаси Бенедикт XVI тавба қилди ва католик черковидаги жинсий зўравонлик можаросида билвосита иштирок этгани учун кечирим сўради. У котиби орқали диндошларига тегишли хат билан мурожаат қилди.

Аввалроқ Германиядаги Westpfahl Spilker Wastl юридик фирмаси католик черкови топшириғига биноан ўтказган текширув натижалари эълон қилинган эди. Фирма жумладан 70-йилларнинг охирларида Бенедикт XVI, яъни Йозеф Ратцингер Мюнхен архиепископи бўлган пайтдаги ҳужжатларни ўрганди. Маълум бўлишича, собиқ папа ўша даврда руҳонийларнинг болаларни жинсий зўрлаши билан боғлиқ ҳолатдан хабардор бўлган, бироқ бу масалада ҳеч нарса қилмаган. 

Хусусан, Йозеф Ратцингер жинсий зўравонлик масаласи муҳокама қилинган йиғилишда шахсан иштирок этгани аниқланди. 

94 ёшли Йозеф Ратцингер 2005 йилнинг апрелида папа этиб сайланган ва Бенедикт XVI исмини олган эди. У 2013 йилнинг февралида папаликдан воз кечди ва католик черкови тарихида истеъфо берган учинчи папа бўлди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

274 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

217 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

169 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

449 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

369 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

496 19:10 15.08.2022
« Орқага