Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Собиқ Совет Иттифоқи: Тожикистон аҳоли кўпайиши бўйича биринчи ўринда

3808

Совет Иттифоқи парчаланганидан бери Украина ўз аҳолисининг 20 фоизини йўқотди, дея ёзади «Страна» нашри. Ўттиз йил олдин Украина аҳолиси 52 миллион бўлган, ҳозир эса 41,6 миллионга тушиб қолган. 

Аҳоли сони камайиши бўйича Латвия биринч ўринда – ўтган вақт давомида аҳолисининг 28,3 фоизидан айрилган. Шунингдек, Литвада аҳоли 24,5 фоизга, Грузияда 23,2 фоизга камайган. 

Аҳоли сонининг энг юқори ўсиши Тожикистон (+76,6 фоиз), Ўзбекистон (+63,4 фоиз), Туркманистон (+ 59,2 фоиз) ва Қирғизистонда (+47,7 фоиз) қайд этилган.

Россия аҳолиси 2,9 фоизга, Беларус аҳолиси 7,8 фоизга камайди.

Умуман олганда, Совет Иттифоқи парчаланишидан олдин аҳолиси 288,14 миллион кишини ташкил этган. Ҳозирги вақтда собиқ совет мамлакатлари аҳолисининг умумий сони 295,67 миллион кишига тенг. Шундай қилиб, 30 йил ичида собиқ иттифоқ ҳудудида аҳоли сонининг ўсиши 7,53 миллион кишини ёки 2,6 фоизни ташкил этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ироқ Эронга норозилик нотаси юборди

125 14:05 30.09.2022

Икки ҳайит ўртасида тўй қилинмайдими?

220 13:45 30.09.2022

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг таваллудлари

188 12:30 30.09.2022

Зеленский: Босқинчилар ўзи олиб келган фалокатга ўзи гирифтор бўлади

334 12:15 30.09.2022

Қозоғистонда миграция назорати кучайтирилади

136 12:05 30.09.2022

Элчихона италияликларга Россияни тарк этишни тавсия қилди

101 11:50 30.09.2022
« Орқага