Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Собиқ вазир: «Миср сув танқислигидан азият чекмоқда»

822

Мисрнинг собиқ ирригация вазири Муҳаммад Наср Аллам Мисрда ҳозирги пайтда сув танқислиги сезилаётганини эълон қилган.

Алламнинг таъкидлашича, Мисрда деҳқонларни экинлари учун етарли сув билан таъминлаш масаласи турибди. У Мисрнинг суғориш сувига бўлган йиллик эҳтиёжи тахминан 105 миллиард кубометрни ташкил этишини тушунтириб, ушбу сувнинг катта миқдори чиқинди сувларни қайта ишлаш натижасида олинишини таъкидлаган.

Собиқ вазир, шунингдек, Эфиопия тўғонида кўплаб техник носозликлар мавжудлигини таъкидлаган ва Қоҳира 2010 йилда Эфиопия тўғонининг режаларини бутунлай рад этганини айтган.

Айни пайтда, Мисрнинг ҳозирги ирригация вазири Муҳаммад Абдул-Ати, Эфиопия тўғони қурилиши туфайли бўладиган сув танқислиги 200 минг мисрлик оилаларнинг ҳаётий таъминотидан маҳрум бўлишига олиб келади, деган Al Arabiya янгиликлар сайти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср: «Самолёт ҳалокати учун тўлов жавобгарликни тан олишни англатмайди»

903 21:30 17.09.2021

Анқара Қоҳира талаб қилаётган бир қанча талабларни рад этди

1388 16:15 15.09.2021

АҚШ Мисрга бериладиган ҳарбий ёрдам учун шарт қўймоқда

851 15:05 15.09.2021

Исроил хавфсизлик делегацияси Мисрга махфий тарзда келди

1112 19:40 07.09.2021

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мисрни «судсиз қатллар»да айбламоқда

457 18:45 07.09.2021

Миср: йўл-транспорт ҳодисасида ўнлаб киши ҳалок бўлди

761 09:27 05.09.2021
« Орқага