Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Солиқ органлари “куч ишлатар” идора эмас...

2230

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда солиқ идораси ходимлари сотувчилик орқали кун кўрувчи аёлларнинг буюмларини ўта қўполлик билан тортиб олаётгани тавсирланган видео тарқалди.

Видеода солиқ ходимлари аёлларнинг сумкасини куч билан тортқилаётганини, сумкасини беришни хоҳламаган аёлларга жуда қўпол ҳаракатлар қилганини кўриш мумкин. Воқеа Олмалиқ шаҳрида бўлганлиги айтилган. 

Депутат Расул Кушербаев ўз телеграм каналида мазкур ҳолат юзасидан шундай фикр билдирди:

“Олмалиқ шаҳрида солиқ инспекцияси ходимларининг аёллар билан қилган хатти-ҳаракатлари давлат идораси ходимларининг иш услуби ва хизмат меъёрларига зид. Солиқ идорасига фуқароларнинг мол-мулкини ўзбошимча, куч ишлатиш йўли билан тортиб олиш, зўравонлик қилиш ваколати берилмаган. Нима бўлганда ҳам ҳар бир ҳолатга суд тартибида баҳо берилгач, мол-мулкка қаратилиши, фуқаро мажбурий келтирилиши мумкин. Лекин буниям солиқчи қилмайди. Бунга йўл қўйиш солиқчилар томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилиши, деб баҳоланиши шарт. Солиқ идораси вакиллари қонунга итоаткорликда намуна бўлиш ўрнига ўз ҳаракатлари билан фуқароларга қонунсизлик, зўравонлик намунасини кўрсатган.  
Биз бундай ҳаракатларини кескин қоралаймиз ва прокуратурадан вазиятга холис баҳо берилишини назорат қилишларини сўраймиз”.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев эса ҳодиса учун узр сўради:  

“Солиқ органлари “куч ишлатар” идора эмас, бу иш учун мен бутун халқимиздан узр сўрайман. Ҳозирда мен Самарқандда хизмат сафаридаман, қайтишим билан шахсан ўзим Олмалиққа бориб, вазиятни ўрганаман”.

Бундай ҳолатни, яъни ноқонуний савдо қилаётганларнинг бозор ходимлари ёки солиқчилар томонидан ҳайдалиши, нарсаларининг тортиб олиниши каби ҳолатларни кўп кўрганмиз. Шулардан биттаси бугун муҳокама қилинмоқда, холос. Тирикчилик дардида, иш тополмай, аёл боши билан бозорга чиққанларнинг бу даражада таҳқирланиши мусулмон инсон учун жуда уятли ишдир.  

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Путин: “Мен бундай хулосаларга асло қўшилмайман”

7606 09:24 01.07.2022

Ўзбекистон адолатли иқтисодиёт қура оладими? – АҚШ журналининг таҳлили

2731 19:30 09.02.2022

«Адолат»чилар ҳам президентликка ўз номзодини илгари сурди

1375 11:40 05.08.2021

Адолат нелигин Умардан сўранг...

2298 22:00 23.04.2021

Бировнинг ҳақи

1590 10:00 21.04.2021
« Орқага