Сомалида қаттиқ қурғоқчилик туфайли охирги икки кунда икки минг киши уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Қурғоқчилик сомалиликлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Охирги ҳафтада 20 мингдан ортиқ одам бошқа ҳудудларга кўчиб ўтишишга тўғри келди. Қурғоқчилик қишлоқ хўжалиги соҳасига путур етказди ва кўплаб сомалликлар тирикчилик манбаидан, жумладан, чорвасидан маҳрум бўлди.
БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси миграция оқими ўсишда давом этишдан огоҳлантирмоқда.
Ноябрь ойи охирида Сомалида қурғоқчилик туфайли ўлим ҳолатлари юз бераётгани айтилган эди. 23 ноябрь куни мамлакат ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди.