Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сомали халқи сарсон бўляпти

886

Сомалида қуролли тўқнашувлар ва табиий офатлар туфайли 2,9 миллион киши уй-жойини тарк этган. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди.

“Тўқнашувлар ва табиий офатлар Сомалида миллионлаб аҳолининг ҳаётига салбий таъсир кўрсатди”, – дейилади хабарда. Маълум бўлишича, биргина жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 520 минг сомалилик уйини тарк этган.

Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 5,9 миллион сомалилик гуманитар ёрдамга муҳтожлигини, агар мамлакатда ноқулай шароитлар сақланиб қолаверса, бу рақам 7,7 миллионга етишини таъкидлади.

Бошқарма ҳисоботида айтилишича, бундан ташқари, Сомалида 3,5 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммога дуч келган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сомали қаттиқ қурғоқчиликдан қийналяпти 

590 17:45 17.02.2022

Хитойдан чўчимаган Африканинг кичик давлати

3897 19:05 11.02.2022

Сомали аҳолиси қурғоқчилик туфайли уйларини тарк этяпти

909 17:35 30.12.2021

Кучли қурғоқчилик туфайли Сомалида очарчилик бошланиши мумкин

573 15:35 15.12.2021

Сомалида фавқулодда ҳолат: қурғоқчилик ўлимга сабаб бўляпти

907 12:10 24.11.2021
« Орқага