Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сомали қаттиқ қурғоқчиликдан қийналяпти 

808

Хайрия ташкилотлари ҳисоб-китобига кўра, Сомалидаги қурғоқчиликдан 4,3 миллион киши жабр кўрган, 271 минг киши сув ва озиқ-овқат излаб уйларини тарк этган.

Кучли қурғоқчилик ярим миллион бошдан ортиқ чорва молларига ҳам зарар етказди. Важид шаҳарчасида яшовчи 35 ёшли Жибрил Алига қарашли 50 та эчки ва 15 бош сигир ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва ем етишмаслиги туфайли нобуд бўлган. “Мен тирикчилик манбаидан маҳрум бўлдим, чунки қурғоқчиликдан деярли барча ҳайвонларим нобуд бўлди”, – дейди у.

Байдабо шаҳрилик кекса чорвадор Адан Муаллим Али Иброҳимнинг айтишича, қурғоқчиликдан олдин туянинг нархи 800 доллардан ошган бўлса, ҳозир 250 доллардан ҳам паст.

Рабдҳур шаҳри комиссари Муҳаммад Хайр Салаад ҳудуд яқин тарихдаги энг ёмон қурғоқчиликлардан бирини бошдан кечираётганини айтди, ҳудуддаги чорва молларининг 50 фоизи нобуд бўлган.

Save the Children ташкилотига кўра, Сомалида беш ёшгача бўлган 1,4 миллионга яқин бола очликдан ўлиш хавфи остида бўлиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сомалида 8 миллионга яқин одам тўйиб овқатланмайди

280 15:45 14.12.2022

Кения 80 000 сомалилик қочқинни қабул қилди

340 17:35 10.12.2022

Сомалидаги ҳарбий базага ҳужум уюштирилди: 5 киши ҳалок бўлди

431 18:30 07.11.2022

БМТ Сомалидаги озиқ-овқат инқирози туфайли шошилинч ёрдам сўрамоқда

641 12:25 08.09.2022

Хитойдан чўчимаган Африканинг кичик давлати

4149 19:05 11.02.2022
« Орқага