Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

13425

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Asia.uz супермаркети ходимларига соқол ўстириш тақиқлангани билдирилган расм тарқалди. Унга кўра, ходимлар соқоли ўсган ҳолатда супермаркетга келса, ўттиз минг сўм жаримага тортилиши қайд этилган.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Azon.uz мухбири супермаркет менежери билан боғланди. Маълум бўлишича, раҳбарият бу борада ҳеч қандай топшириқ бермаган.

«Бу расмнинг илиб қўйилганига 3-4 кун бўлган экан. Бир ходимимиз ўзбошимчалик билан шундай қилибди. Бу ҳолатдан бехабар эканмиз. Ҳолатни билишимиз билан унга нисбатан чора кўрдик. Ҳозирда соқолли ходимларга жарима қўлланилиши ҳақидаги ёзув олиб ташланган», – дейди масъул ходим.

Шуни таъкидлаш лозимки, хусусий муассасалар диний бағрикенглик бобида давлат ташкилотларига ўрнак бўлиши керак. Юқоридаги ҳолатнинг юзага келишига бир ходимнинг ўз фикрлари асосида ўрнатган тартиби сабаб бўлган. Бироқ шуни унутмаслик керакки, демократик жамиятда инсонларнинг эътиқоди ёки ташқи кўринишига эмас, амалларига қаралса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Шерали Солиев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Расул Кушербаев. Норасмий саволга норасмий жавоб. «Халқ бир вакили сифатида уларнинг бу ишлари устидан куламан, холос»

2002 18:15 17.12.2021

«Ички ишлар тизимида соқолга нисбатан тушунмовчилик бўляпти ёки...» – Расул Кушербаев

2434 14:46 16.12.2021

Соқол ва рўмолдан қўрқадиган телеканал

12435 16:20 13.12.2021

Ёдгор Саъдиевнинг фикрларига ҳуқуқий баҳо

19466 14:04 24.06.2021

Наманганда «Соқол тадбири» уюштирган ходимга қандай чора кўрилади?

8154 18:38 19.05.2021
« Орқага