Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сребреница геноцидининг янги аниқланган қурбонлари дафн этилади

1238

Босния ва Герцеговинада Сребреница геноцидининг янги аниқланган қурбонлари, аниқроғи, уларнинг суяклари 11 июль куни дафн этилади.

Маълум бўлишича, қурбонларнинг энг ёши ўлдирилганида 16 ёшда бўлган Азмир Усмонович, энг кексаси 63 Ҳусайн Қурбоновичдир. Жами 18 кишининг суяклари топилган, улар орасида ўлдирилганида 24 ёшда бўлган Зилҳа Делич исмли аёл ҳам бор.  

Сребреницадаги даҳшатли қирғин 1995 йилнинг 11 июлида бошланган. Шу куни Серб Республикаси (Босния ва Герцеговина таркибдаги маъмурий тузилма) армияси Сребреницага бостириб кирди ва бир неча кун ичида 8000 дан зиёд мусулмонни қириб юборди. Ваҳоланки, Сребреница БМТ томонидан “хавфсизлик ҳудуди” деб эълон қилинган эди. Хунрезлик генерал Ратко Младич бошчилигида амалга оширилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди – Босния ва Герцеговина 

638 17:05 31.10.2022

"Сребреница қирғини”да оиласини йўқотган оналар учун қариялар уйи очилди

440 10:25 25.10.2022

Босния ва Герцеговинада муҳим сайлов бўлиб ўтди

311 15:15 03.10.2022

Боснияда геноцид қурбони бўлган мусулмонлар қайта дафн этилади

551 10:30 06.07.2022

Туркия Босния ва Герцеговинадаги масжид қурилишида қатнашади

1145 12:30 30.12.2021

Тарихда бугун: Алия Иззатбегович вафот этди

2032 09:30 19.10.2021
« Орқага