Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

STEM таълимни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратилади

583

Шу кунларда Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 100 млн АҚШ долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланган.

Бу лойиҳа доирасида мактабларда 7−11-синфларда STEM йўналишида таълимини ривожлантиришга қаратилган. STEM фанлари (Science, Technology, Engineering, Mathematics) фан, технология, муҳандислик, математика бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг сандартларини такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш, мактаб биноларини таъмирлаш ва таълим технологияларини ривожлантириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳа 2020−2022 йилларда Ўзбекистонда мамлакат операцияларининг бизнес-режаси, ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади, дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага