Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

636

Канадалик хоккейчи Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон сифатида тарихга кирди. У бир неча ҳафта олдин интернет тармоғида исламофоблар ҳужумига учраган эди.

“Бу ғалаба учун умрим бўйи шуғулланганман”, - деди Нозим Қадрий  интервьюсида.

 “Колорадо Эвеланш” хоккей жамоаси юлдузи якшанба куни бўлиб ўтган учинчи Стэнли кубогида муҳим рол ўйнади. Бундан аввал у “Тампа – Бэй Лайтнинг”га қарши тўртинчи ўйиндаги ғалабани таъминлаган эди.

Маълумот ўрнида айтганда, ўтган ой Нозим Қадрий “Сент-Луис Блюз” дарвозабони Жордан Биннингтон билан тўқнашгандан сўнг ижтимоий тармоқларда рақиб жамоанинг мухлислари томонидан тазйиққа учраган. Рақиб жамоа мухлислари араб миллатига мансуб кишининг хоккей ўйнашидан ғазабланган, дини ва келиб чиқишини масхара қилишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага