Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сўнгги яҳудий Афғонистонни тарк этди

5381

Кобулдаги хароба синагогада яшаб келган Афғонистоннинг сўнгги яҳудийси – 62 ёшли Зебулон Симентов мамлакатни тарк этди.

Симентов ҳамда унинг асосан аёллар ва болалардан иборат 29 нафар қўшниси америкалик тадбиркор Моти Кахананинг ёрдами билан, қўриқлаш хизмати ходимлари ҳамроҳлигида Афғонистондан олиб чиқилган. Кахана уларнинг бари қўшни давлатга олиб борилганини маълум қилди, бироқ бу айнан қайси мамлакат эканлигини ошкор этмади.

Симентовнинг рафиқаси ва фарзандлари Исроилда яшайди. Унинг учун бошпана топиш мақсадида АҚШ ва Исроилга мурожаат қилинди. Кахананинг айтишича, Симентов шу пайтгача хотини билан яҳудий анъаналарига мувофиқ ажрашишни рад этиб келган, бироқ тадбиркор уни ажрашишга кўндирган ва айни пайтда ҳужжатлар тайёрланяпти.

2005 йилда Исхак Леви исмли яҳудий 80 ёшида вафот этгач, Зебулон Симентов Афғонистоннинг ягона яҳудийсига айланди. Маълум бўлишича, Леви ва Симентов бир-бири билан чиқиша олмаган: Леви Симентовни ўғрилик ва жосусликда, Симентов эса Левини фоҳишаларга илакашиб юришда айблаган.

Леви вафот этганида Симентов ундан қутулгани учун хурсандлигини айтган эди.

“Евроньюс” хабарига кўра, Афғонистоннинг сўнгги яҳудийси ўтган йиллар давомида ундан интервью олишга келган журналистлардан катта пул талаб қилиб келган. У ўзи яшайдиган ҳудудда кабобхона очган эди.

1959 йилда Ҳиротда туғилган Зебулон Симентов Афғонистонни ҳеч қачон тарк этмаслигини айтиб келган.

Тарихий маълумотларга кўра, яҳудийлар камида 1000 йил аввал ҳозирги Афғонистон ҳудудига келиб ўрнашган. XIX асрнинг охирларида бу ерда асосан Эрондан қочиб келган 40 мингча яҳудий бор эди. Уларнинг бир қисми 1948 йилда Исроил ташкил топгач, ўша ерга кўчиб кетди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

3105 20:22 05.07.2022

ТИВ Афғонистон бўйича халқаро конференция ҳақида маълумот берди

240 10:15 02.07.2022

Туркманлар ҳам Афғонистонга ёрдам юборади

250 10:45 27.06.2022

Ўзбекистондан афғон халқига иккита самолётда ёрдам юборилди

694 23:42 25.06.2022

Эрон сув масаласида яна Толибонга мурожаат қилди

808 16:20 25.06.2022

БМТ: Афғонистон муаммоларини ҳал қилишнинг ягона йўли Толибон билан мулоқот

247 17:25 24.06.2022
« Орқага