Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқлик сунний ва шиа уламолари Саудияда учрашди

1604

Ироқдан келган сунний ва шиа уламолари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида учрашиб, Исломнинг иккита асосий мазҳабининг бирлиги ва ҳамоҳанглигини тарғиб қилишди. Кеча муқаддас шаҳарда Ироқ олимларининг форуми йиғилди.

Учрашув Маккада жойлашган Дунё Мусулмонлар лигаси (МWL) томонидан уюштирилган эди. Саксонга яқин таниқли дин арбоблари ва олимлари мазҳаблараро бўлинишларни бартараф этишга ҳаракат қилишди.

–  Биз буни олдин ҳам айтганмиз ва бундан кейин ҳам шундай деймиз: суннийлар ва шиалар ўртасида биродарлик, тотувлик, ҳамкорлик ва бирдамликдан бошқа нарса йўқ", – деган ташкилот бош котиби доктор Муҳаммад Исо. – Бугунги тадбир Исломнинг ҳақиқий тамойилларини тақдим этди.

Доктор Муҳаммад Исо, шунингдек, "Ислом бизни хилма-хилликни қабул қилишга ва бир-бирининг фарқларини ҳурмат қилишга ўргатади. Ҳамма билан ҳамжиҳатликда ва тинчликда яшашни айтади. Ҳамкорлик ва ўзаро тушуниш кўприкларини қуришда бизни ҳидоят қилади. Муқаддас Маккаи мукаррамада йиғилган мусулмон раҳбарлари ва олимлари буни исботладилар", деган. Форумнинг якуний баёнотида муҳим масалаларни ҳал қилишда олимлар ўртасида сўзлашув ва мулоқот каналлари очилиши кўзда тутилган. У экстремизм ва мутаассибликни рад этиш билан бирга, умумий қадриятлар ва ўзаро ҳурматни тарқатиш муҳимлигини таъкидлади.

MWL сайтининг хабар беришича, бу учрашув Ироқ олимлари учун Маккадаги биринчи учрашув эди. Бу 2006 йилдаги Ислом Конференцияси Ташкилотининг худди шундай саъй-ҳаракатлари натижасида, 2003 йил АҚШ босқинидан кейин мамлакатни қамал қилган мазҳаблараро зўравонлик спиралига барҳам бериш ниятида Ироқ олимлари томонидан Макка Ҳужжати имзоланган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Ироқ шимолидаги охирги амалиётида 56 нафар террорчини йўқ қилди

464 14:30 26.04.2022

Ироқдан Россияга ташилаётган қуроллар ва бунда Эрон манфаати

2359 10:10 14.04.2022

Ироқ Эрондан ракета зарбалари учун изоҳ талаб қилди

1000 08:45 14.03.2022

Туркия мудофаа вазири Ироқ Ташқи ишлар вазири ҳамда Ироқ курдлари раҳбари билан учрашди

817 16:35 19.02.2022

Ироқ бир пайтлар Кувайтга бостириб киргани учун каттагина товон тўлади

1909 14:40 11.02.2022

Ироқ парламенти янги президентни сайлай олмади

536 08:38 08.02.2022
« Орқага