Суриядаги можарони тартибга солиш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи ноябрь ойи охирида Остонада бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.
“Аниқ саналар келаси ҳафта эълон қилинади”, деди у.
Сурия бўйича музокараларнинг аввалги, 18- босқичи 15-16 июнь кунлари Остонада бўлиб ўтган эди.
Ушбу музокараларнинг иккинчи босқичи доирасида кафил-давлатлар – Россия, Эрон ва Туркия иштирокида Суриядаги сулҳ бўйича мониторинг гуруҳини ташкил этиш бўйича якуний келишувга эришилган эди.
Россия ва Эрон Суриядаги олти йиллик ва 330 минг инсон ҳаётига зомин бўлган фуқаролик урушида Башар Асад режимини қўллаб-қувватламоқда. Туркия ҳамда Қўшма Штатлар эса турли озодлик ҳаракати гуруҳларига яқин позицияда экани айтилади.
Бундан ташқари турклар Идлиб вилоятида Суриялик оилаларга 2.5 мингга яқин уй қуриб берди.
Туркия Суриядаги фуқаролар уруши туфайли миллионлаб тинч аҳолига қучоқ очганди. Эндиликда турклар уруш туфайли бор-будидан сурияликларга янги турар-жойлар қуриб бермоқда. Биргина Идлиб шаҳрида 5 мингдан зиёдроқ оилага янги уй қурилиши режалаштирилган.