Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сурия Россиянинг Украинанинг аннексия қилинган ҳудудлари билан чегараларини тан олади

585

Сурия Россиянинг янги чегараларини, жумладан Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларини тан олади, деди Араб Республикаси президенти Башар Асад.

«Албатта. Мен айтаманки, булар Россия ҳудудлари, ҳатто уруш бўлмаганда ҳам бу тарихан Россия ҳудудлари», — деган Асад РИА Новости агентлигига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, Сурия расмийлари «бу масала бўйича аниқ фикрга эга» ва Дамашқ аннексияни «нафақат Россия билан дўстлиги туфайли, балки бу ҳудудлар Россия ҳудуди бўлгани учун» тан олади.

Сурия позицияси тарихий фактларга асосланган, дея таъкидлаган  Асад. «У ерлар (аннексия қилинган ҳудудлар) Украинага, эҳтимол, тахминан 100 йил олдин, Ленин даврида берилган, деб ўйлайман. У ерда Россия фуқаролари истиқомат қилади ва фактлар бу ер рус ерлари эканлигини кўрсатади. Биз бу фикрда қатъиймиз», - дея хулоса қилган Асад.

Россия президенти Владимир Путин 2022 йил 30 сентябрь куни Украинанинг Херсон, Запорожье, Донецк ва Луганск вилоятлари аннексия қилинганини эълон қилди. Бундан олдин, Кремль ушбу минтақаларда уруш шароитида  референдум деб номланган сўров ўтказди, унга кўра,  русларнинг иддаосича, ушбу минтақалар аҳолисининг 87% дан 99% гача Россия Федерациясига қўшилиш учун овоз берган.

Асад 14 март куни расмий ташриф билан Москвага келди. Россия президенти Путин билан учрашувда у Украинага қарши урушда Россияни қўллаб-қувватлашини билдирди. Ҳарбий можарога барҳам бериш ва Украина ҳудудий яхлитлигини тиклашга интилаётган Ғарб давлатларининг позициясини танқид қилди. У Россия вазирликларига Суриядаги зилзилалар оқибатларини бартараф этиш ва ярадорларни эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Асаднинг Россияга ташрифи Эрон мамлакатга кредит ва олдиндан тўловсиз ёқилғи етказиб беришдан бош тортганидан сўнг Суриядаги энергетика инқирози кучайган вақтда бўлиб ўтди. Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, икки президент ўртасида муҳокама қилинадиган мавзулардан бири «Сурия Араб Республикасини урушдан кейинги қайта қуриш жараёнида ўзаро муносабатлар» бўлади.

Сурия президенти унинг Москвага ташрифи «ҳақиқий натижаларга эришиш» имконини беришига ҳамда Сурия ва Россия ўртасидаги молиявий-иқтисодий муносабатларни шиор сифатида эмас, балки «амалда» амалга оширишга ёрдам беришига умид билдирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

439 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

565 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

790 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

613 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1126 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

942 09:15 05.06.2023
« Орқага