Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сурия урушининг қурбонлари ҳақида маълумот берилди

925

Сурияда ўн йилдан бери давом этаётган урушда 350 209 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Reuters БМТ ҳисоботига таянган ҳолда.

Таъкидланишича, қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки ҳисоботни тайёрлашда қурбонларнинг исм-шарифи тўлиқ ҳамда ўлим санаси ва жойи аниқ бўлишига эътибор қаратилган. Бироқ ҳамма ҳолатларда ҳам қурбонлар ҳақида батасил маълумот тўплашнинг иложи бўлмаган.

БМТ статистикаси тинч фуқароларни ҳам, комбатантларни (қуролли кучлар таркибига кирувчи ва уруш ҳаракатларида бевосита қатнашиш ҳуқуқига эга шахсларни) ҳам ўз ичига олади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелетнинг айтишича, Сурия урушининг ҳар 13 қурбонидан бири ё аёл, ёки боладир. У нафақат барча қурбонлар, балки айрим қотилликлар учун жавобгарларни ҳам аниқлашга ёрдам берадиган статистик модел ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. 

Сурия урушнинг энг кўп қурбони (51 731 киши) Ҳалаб вилоятида аниқланди. 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси эса урушда 500 минг киши ҳалок бўлганини аниқлаганини айтмоқда. Бундан ташқари, яна 200 минг ҳолат ўрганиляпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Тоқатимиз тоқ бўлди...” – Эрдоған 

1253 13:48 12.10.2021

Асаднинг амакиси 36 йилдан сўнг Сурияга қайтди

1007 10:05 10.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7034 16:05 09.10.2021

Суриянинг Интерполга аъзолиги тикланди

346 19:05 05.10.2021

Иордания подшоҳи Сурияда уруш бошлангандан бери илк бор Асад билан гаплашди

400 10:10 04.10.2021

Иордания ва Сурия чегараси қайтадан очилди

191 13:16 30.09.2021
« Орқага