Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сурияда ўрмонга ўт қўйганлар қатл этилди

919

Сурия Адлия вазирлиги ўтган йили ўрмонларга ўт қўйган 24 киши қатл этилганини маълум қилди. Улар террорчиликда айбдор деб топилган.

Бундан ташқари, 11 киши бир умрга озодликдан маҳрум этилди, вояга етмаган 5 нафар болага 10 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.  

Ўтган йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида чиққан ёнғинлар оқибатида уч киши ҳалок бўлган эди. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Латакия, Тартус, Ҳомс ва Ҳама вилоятларида жами 187 та ўрмон ёнғини қайд этилган, ёнғиндан 280 шаҳар ва қишлоқ зарар кўрган. 13 минг гектар дала ва 11 минг гектар дарахтзор ёниб кетган. 

Халқаро амнистия ташкилотининг билдиришича, Сурия қонунчилигида террорчилик, ўт қўйиш ва армиядан қочиш каби жиноятлар учун ўлим жазоси тайинлаш кўзда тутилган.

Ташкилот ўлим жазосига бағишланган бу йилги ҳисоботида Сурияда 2020 йилда ўлим жазолари ижро этилганини тасдиқлаган, бироқ уларнинг сони ҳақида етарли маълуотга эга эмаслигини маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ота-бола ногирон сурияликлар Италияда даволанадиган бўлди

511 17:05 22.01.2022

Сурия: қочқинларнинг чодирларини қор босиб қолди

450 17:30 19.01.2022

Фаластинлик қочқинларга ёрдам керак

392 13:45 19.01.2022

Германияда суриялик собиқ разведкачи бир умрга озодликдан маҳрум этилди

463 19:30 13.01.2022

БМТ кимёвий қуроллар бўйича Сурия ҳукуматидан маълумот ололмаяпти

256 11:35 07.01.2022

Россия самолётлари Идлибни бомбардимон қилди

1266 15:40 03.01.2022
« Орқага