Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Суткасига беш соат. Тожикистон электр танқислигини бошдан кечирмоқда

981

Тожикистонда бир ой аввал электр энергияси лимити жорий қилинганди. Ва сўнгги ҳафталарда кунлик электр таъминоти қуввати яна камайди. Маҳаллий аҳолининг печка сотиб олиб, кўмир ёқишга эҳтиёжи туғилган. Бугун давлат энергетика монополияси қўшни Aфғонистонга электр энергиясини сотаётганига иқтисодчиларнинг ишончи комил.

Тожикистон жанубида, Кўлоб шаҳридан ўн километр узоқликда жойлашган қишлоқда нафақат электр энергияси лимити жорий этилган, балки ичимлик суви ҳам танқислиги кузатилаётир. “Эрталаб соат саккиздан то кечгача электрни ўчиришади. Чироқ ўчса, сув ҳам тўхтайди. Бир ойдан бери сув йўқ. Насослар электр билан ишлайди”, - дейди Мўминобод туманида истиқомат қилувчи Сафармоҳ Бобохонова ўз ташвиши билан ўртоқлашаркан.

 Душанбедан 20 километр узоқликда жойлашган Ваҳдат шаҳрида электр энергияси кунига етти, баъзан беш соат давомида берилади. “Газ баллонларини тўлдириб, газда овқат пиширамиз. Печка қўямиз, кўмир олдик. Шу билан уйни иситамиз. Бошқа илож йўқ”, - дейди маҳаллий фуқаро Жумагул Aзизова.

Тожикистон аҳолиси ҳукумат нега энергия чеклови жорий қилганини тушунмаяпти: аввалроқ Роғун ГЭСининг икки блоки ишга туширилгач, мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш кўпайгани айтилганди.

“Барки тожик” давлат энергетика холдинги вазиятни мамлакат аҳолисига тушунтиришга шошилмаяпти. Монополистнинг мамлакатда энергия чеклови жорий этилгани ҳақидаги ягона хабари деярли бир ярим ой олдин эълон қилинганди. Кейин чекловлар Нурек ГЭСи сув омборида сув сатҳининг пастлиги билан боғлиқлигини рўкач қилишди. Бироқ кузатувлар шуни кўрсатдики, гидроэлектрстанциясида заҳираси етарли бўлган. Иқтисодчи Aбдураҳмон Ҳакимзоданинг фикрича, муаммоларнинг бари монополист “Барқи тожик”нинг ўз олдига қўйган мақсадига алоқадор. “Биздаги маълумотларга кўра, қўшни Aфғонистонга электр энергияси экспорт қилинади, - дейди у. - Тожикистон аҳолисини электр энергияси билан таъминлашга катта аҳамият бериш керак, деб ҳисоблайман. Аҳолидан ортганини хорижий давлатларга экспорт қилиш мумкин".

Aфғонистон Тожикистоннинг электр энергияси сотиб оладиган асосий харидорларидан бири саналади. Йилнинг биринчи ярмида Кобул 734 миллион киловатт-соат электр энергияси харид қилган. Бу ҳажм ўтган йилга нисбатан қарийб учдан бир баравар кўпдир. Электр энергияси ишлаб чиқариш ва уни хорижга экспорт қилиш ҳажми ошганига қарамай, Тожикистон раҳбарияти нима учун республика аҳолиси қиш кунларида электрсиз ўтириши кераклигини тушунтириб беролмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

959 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

600 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1178 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1197 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1982 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1092 09:46 09.06.2023
« Орқага