Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сув балоси Покистонга ҳам етиб келди

310

Покистоннинг Карачи шаҳрида кучли ёмғир ва бўрон сабаб содир бўлган бахтсиз ҳодисаларда 4 киши (2 нафари ёш бола) ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда Онадўли ахборот агентлиги.

Миллий матбуотда чоп этилган хабарга кўра, Карачида кучли ёмғир ва бўронлар шаҳарга жуда катта талофатлар етказган.

Кучли ёмғир ва бўрон туфайли Миллат шаҳарчаси ҳудудидаги девор қулади. Бунинг натижасида 2 бола, бошқа бир ҳудудда эса 2 киши ҳаётдан кўз юмди. 

Шаҳар бўйлаб баъзи дўконлар ва ферманинг деворлари қулаб тушди, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлди. 

Бошқа томондан, шаҳарнинг кўп жойларида электр таъминотида узилишлар ҳам кузатилган. 

Балужистон ва Панжоб штатларида 19 июн куни кучли жала оқибатида юзага келган сув тошқини ва кўчкида 7 киши ҳаётдан кўз юмганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

469 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

776 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

182 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

275 21:00 01.07.2022

Хотира

296 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

251 20:00 01.07.2022
« Орқага