Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сув тошқинлари сабаб Австралияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

485

Икки ҳафтадан буён Австралияда рекорд даражада ёғаётган ёмғир 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Шунингдек, минглаб уйларни сув остида қолдирди.

Австралия бош вазири Скотт Моррисон қитъанинг  икки штати — (Дэвид Херли) Янги Жанубий Уэльс ва Квинсленддаги табиий офат сабаб миллий фавқулодда ҳолат эълон қилишини айтди.

Моррисон чоршанба куни Лисмор шаҳридаги табиий офатни «500 йилда бир марта содир бўлган воқеа» дея таърифлади. Ўтган ҳафта бу ерда сув тошқини оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, тошқиндан жабр кўрган маҳаллий аҳоли ва корхоналар қўшимча ёрдам тўловларини олишлари мумкин. Австралия мудофаа кучлари аскарлари ҳам шаҳарларни тозалаш учун кенгроқ жойлаштирилади. Ҳукумат вайрон бўлган корхоналар ва шаҳар инфратузилмасини тиклашга ёрдам бериш учун қўшимча маблағ ажратади. 

Аммо Моррисон баъзи маҳаллий аҳоли ва иқлим тарғиботчилари томонидан душманлик билан кутиб олинди. Баъзи жамоаларда қутқарув ҳаракатлари асосан ҳокимиятга эмас, балки кўнгиллиларга таянган ҳамда кўп одамлар вақтинчалик турар жой ёки машиналарда яшашга мажбур бўлган.

Янги Жанубий Уэльс давлат қутқарув хизмати маълумотларига кўра, йил бошидан бери мегаполисда 850 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёққан. Вилоят раҳбари ўринбосари Пол Тул сув тошқинини «ҳалокатли ҳодиса» деб атаган ва сўнгги 24 соат ичида қутқарувчиларга ёрдам сўраб 3000 дан ортиқ қўнғироқлар келиб тушганини таъкидлаган.

Энг қийини мамлакатнинг йирик шаҳри Сиднейдаги вазият бўлиб, у ерда 16 кундан буён ёмғир ёғмоқда. Сиднейнинг ғарбий ва жануби-ғарбий чеккаларида тошқиндан кейин 2000 дан ортиқ уй яшаш учун яроқсиз деб топилган. Яна 2-3 минг уй сувдан жиддий зарар кўрган. 

«Биз икки ёшли бола ва етти нафар катталар билан ёмғир остида 16 соат томда қолиб кетдик. Баъзи ҳудудларда сувлар пасайган бўлсада, Сидней шимолидаги жойларда сув тошқини ҳақида огоҳлантиришлар мавжуд», — деди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фотима Пайман Австралиянинг биринчи ҳижобли сенаторига айланди

2062 08:45 30.07.2022

Австралия парламентида илк ҳижобли аёл

451 18:25 22.06.2022

Саудия Арабистони Ҳаж учун электрон рўйхатдан ўтиш имконини яратди

536 12:45 07.06.2022

Австрияда мусулмонлар сони ортиб бормоқда

790 14:15 27.05.2022

Австралияда муҳташам масжид очилди

700 07:50 15.03.2022
« Орқага