Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Сувга танга ташлашдан мантиқ борми? (Видео)

3465

Ҳар куни минглаб юртдошларимиз Тошкент-Ситини томоша қилгани юртимизнинг турли жойларидан келишади. У ердаги  қурилишлар, ўзгаришлардан кўнгли яйрайди, дам олади. Янги сув ҳавзасининг ўзи бир санъат асари. Ичида турли рангларда товланган чироқларни томоша қилиб баҳри дилингиз очилади.

Шундоқ чиройли жойда қурилган сув ҳавзасига баъзилар танга ташлаётганини кўриб юртдошларимизнинг бу хатти ҳаракатларига изоҳ топа олмадик. Қизиқ одамлар бор-а! Қаерда тиниқ сув кўрса, танга ташлашни бошлашади. Танга ташлаш қайси динда, қайси мазҳабда бор экан?! Қайси ўтмиш уламолар бунга фатво берган эканлар? Ахир бу ишнинг турган-битгани увол-ку!

Баъзи азиз-авлиёлар мақбараларидаги булоқларга бирор нарсани ният қилиб ташлайдиганлар Тошкент-Ситидаги янги қурилган ҳавзадан нима умид қилар эканлар?

Шундай чиройли манзарани бузиб, ўз пулини исроф қилишдан мурод нима экан? Сиз ташлаган танга ўша жойни тозаловчи ходимларга ортиқча машаққат ва йўқ бўлиб кетишидан бошқа натижа келтирмайди! Ёки роса танга ташлагиси келганларга бирорта қути ясаб қўйиш керакмикин, сувни ифлос қилмасдан ўша ерга ташлаб кетишаверарди.

Тошкент-Ситига дам олиш, ҳордиқ чиқариш учун келаётганларга илтимосимиз: Сувга танга ташламанг! Пулингизни исроф қилиб гуноҳига қолманг! Ўша жойни тозалаётган ишчиларнинг меҳнатини қадрланг!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Навоийда топилаётган акула тишлари ёхуд тарихимиз кушандаси бўлаётган фермерлар

6974 11:02 17.04.2023

Нега баъзи давлатларда амалдорлар «қурбон» қилинади?

1696 16:45 21.01.2023

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига қўйилди 

1187 16:35 16.01.2023

Мубашшир Аҳмад: «Мустамлака бўйинтуруғини бўйнимизга қайта илмайлик!»

1866 10:28 16.01.2023

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди

1632 10:11 16.01.2023

Quramax судланди

1177 15:30 13.01.2023
« Орқага