Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тадбиркорлар Туркия ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш ҳаракатида

299

Туркиянинг Бурса вилояти болалар кийимлари сектори вакиллари хорижий маркетинг дастури доирасида Тошкентда мингдан ортиқ экспортчи компаниялар билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, дея хабар бермоқда Онадўли агентлиги.

Тадбир Тошкент шаҳрида 30 июнь – 1 июль кунлари Бурса Савдо-саноат палатаси иштирокида бўлиб ўтди. Дастурда Бурса вилоятидан 40 нафар болалар кийим-кечак саноати вакиллари иштирок этди. Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини белгиланган 10 миллиард долларга оширишга ҳисса қўшиш мақсадида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг Ўзбекистонга сўнгги ташрифи чоғида 10 та шартнома, жумладан, имтиёзли савдо шартномаси имзоланганди. Бу ўз маҳсулотлари экспортини кўпайтириш имкониятига эга бўлган болалар кийимлари соҳаси вакилларини ҳам хурсанд қилди. 

Бурса Савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Туркиядан Ўзбекистонга болалар кийимлари экспорти 6 миллион доллардан ортиқни ташкил қилган. Бу кўрсаткич икки давлат ўртасида эришилган янги келишувлар туфайли ошиши кутилмоқда. 

Бурса Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Исмоил Куш Онадўли агентлигига берган интервьюсида Туркиянинг Ўзбекистон билан алоқалари сўнгги йилларда жадаллашганини айтди. 

Унинг сўзларига кўра, ташкилотда иштирок этаётган компаниялар учрашувлардан қониқиш ҳосил қилган. 

– Давлатимиз раҳбари икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириш бўйича топшириқ берган эди. Унинг баёноти турк тадбиркорларини илҳомлантирди. Ушбу платформа ушбу тенденцияни кучайтирди ва Бурса салоҳиятини намойиш этди. Туркия болалар кийими ишлаб чиқаришнинг қарийб 80 фоизи Бурсада. Минтақамиз маҳсулотларининг аксарияти дунёнинг турли бурчакларида сотилиб, турли мамлакатлардаги дўконлар жавонларини эгаллаб турибди”, — деди Куш. 

Шу билан бирга, у Ўзбекистоннинг салмоқли салоҳияти ва ишлаб чиқариш қувватларини таъкидлади. 

– Шу пайтгача Ўзбекистон билан савдо алоқаларини маълум даражада сақлаб келганмиз. Келгуси даврда савдо кўрсаткичлари ўсишда давом этади. Ўзбекистон аждодлар ватани, унга алоҳида эътибор қаратилиши керак. Келгуси даврда Ўзбекистон билан алоқаларни янада кенгайтирамиз”, — деди Куш.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

100 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

273 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

212 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

298 18:58 18.08.2022
« Орқага